Ўзбекистон ва Эрон ишбилармон доиралари Тошкентда музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Музокараларда ташқи иқтисодий алоқалар, савдо, инвестициялар, нефть ва газ, кимё, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ва логистика соҳаларига масъул икки мамлакат вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кенгайтириш масалалари борасида фикр алмашишди ва маҳсулот айирбошлашни, қўшма корхоналар сони ва маҳсулотлар ассорtimeнтини ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашув давомида Эрон делегациясига Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, «Навоий», «Жиззах» ва «Ангрен» индустриал ҳудудларида инвесторлар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида ахборот олишди.
Изоҳ (0)