1 июндан Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» вазирлик сайтига таяниб.
Баҳодир Аҳмедов ноябрдан вазир вазифасини вақтинча бажариб келган, унгача эса Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори лавозимида фаолият юритган.
Баҳодир Аҳмедов шу кунгача вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Изоҳ (0)