Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида «Биз бахтли болалармиз» деб номланган кўргазма ташкил этилди, деб хабар қилади ЎзА.
Кўргазмада «Баркамол авлод» болалар ижодиёти маркази аъзоларининг ишлари намойиш этилмоқда. Т.Зокиров, А.Бўтаева, С.Юсупова, Ш.Ҳусанбоев, А.Охунжонов ва бошқаларнинг асарлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ёш мусаввирлар асарларида Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, меъморий обидалар, бетакрор табиати манзаралари, табаррук нуронийлар акс эттирилган.
– Кўргазмада ўзбек халқ эртаклари асосида чизган расмларим билан иштирок этмоқдаман, – дейди Маржона Калонова. – Эртаклар болаларни ҳурмат, аҳиллик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Расмларимда ҳам буни ифодалашга ҳаракат қилдим.
Танловда энг яхши ижодий ишлари учун бир қатор ёш мусаввирлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)