Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича тадбирлар доирасида «Ўзбектуризм» Миллий компанияси «Буюк Ипак йўли» ДУК реклама агентлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб» тарқатма брошюрасини рус ва инглиз тилларида чоп эттирди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Кейинги ойларда бундай брошюралар француз, немис, итальян, испан, япон, хитой, корейс ва араб тилларида нашр этилади.
Брошюралар хориждаги халқаро сайёҳлик кўргазмаларида Ўзбекистон миллий стендларида, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолётлари бортида, сайёҳлик соҳасига бағишланган тақдимот ва семинарларда тарқатилади.
Изоҳ (0)