2015 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар Вазири Рашид Мередов билан учрашди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ва механизмлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик нуқтайи назаридан ўзаро манфаат касб этган Ўзбекистон—Туркманистон алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
Икки давлат ТИВ раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Шириев ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)