Ўзбекистонда 2015 йилнинг январь—апрель ойларида поездлар 14 марта автомобиллар билан тўқнашди. Бу ҳақда «Ташкентская правда» газетасига асосланиб «Газета.uz» хабар берди.
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Алламберган Калимбетовнинг сўзларига кўра, 2014 йилнинг дастлабки тўрт ойи билан солиштирганда, тўқнашувлар сони уч марта ошган.
2014 йил давомида поездларнинг автомобиллар билан жами 30 марта тўқнашгани қайд этилган бўлиб, ушбу ҳодисалар оқибатида олти киши ҳалок бўлган. Инспекция сайтида ёзилишича, Ўзбекистонда 580 дан зиёд темир йўл ва автомобиль йўллар кесишмалари мавжуд бўлиб, уларнинг фақат 28 фоизи қўриқланадиган кесишмалар тоифасига киради.
Изоҳ (0)