Пойтахт жамоат транспортини бошқарувчи «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси йўловчиларни автобус рейслари оралиғидаги вақт кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, бу ёқилғи етказиб берилишининг 30 фоизга қисқариши билан боғлиқ.
«Тошшаҳартрансхизмат» маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраб қолди. Бу қанчалик узоқ давом этишига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)