Наманганлик шахс зарур юмуш билан Ангренга келганди. Ишларини битириб, энди қайтишга чоғланиб турганида уч нафар йигит унга таҳдид қилиб, пул талаб қила бошлади, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Йигитлар уни уриб, бўйнидаги тилла занжирини олиб қочди. Аммо улар узоққа қоча олмади. Ички ишлар идоралари ходимлари йўлтўсарларнинг орқасидан тушиб, ангренлик 3 йигитни қўлга олди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)