Ғиждувон туманида яшовчи эркак туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, қўрасидан тўрт бош қўй йўқолганлигини билдирди, деб хабар қилади «Постда» газетаси.
Мазкур мурожаат асосида кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қўй ўғрилари аниқланиб, қўлга олинди.
Маълум бўлишича, мазкур жиноятни қўшни қишлоқда яшовчи, муқаддам судланган шахс содир этган экан.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Энди у қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)