Peopletravel компанияси Ўзбекистон бўйлаб автомобиль саёҳатларини оммалаштириш мақсадида Rally.uz лойиҳасини ишга туширди. UZ24’нинг хабар беришича, 30 майдан 5 июнга қадар дастлаб Rally Muynak раллиси бўлиб ўтади.
Rally Muynak давомида камида 10 нафар иштирокчи Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар, Нуротадаги масжид ва Александр Македонский қалъаси ҳаробаларини ўз ичига олган Чашма мажмуасига автомобиль саёҳатларини уюштиришади.
Бундан ташқари ралли иштирокчилари меҳмон бўладиган жойлар рўйхатидан Қизилқум чўли, Айдаркўл, Аёзқалъа қалъаси, Амударёни кечиб ўтиш кабилар бор. Ралли Мўйноқ шаҳрига кириш билан якунига етади.
Раллида иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 май куни якунига етган.
Изоҳ (0)