Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири тоғ йўлида сувга тушиб кеган Lacetti автомобилининг суратини тақдим этди.
Ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлгани айтилмаган.
Суратларда катта юк машиналари Lacetti’ни сувдан чиқариб олишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.
Ушбу суратлар гуруҳ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокама қилинди. Баъзилар буни «машина ювишнинг янги усули» деб атаган. Фойдаланувчилардан бири «Машина сотаман. Фақат Уй—Иш—Дарё—Уй йўналишида юрганман», деб ҳазил қилди. Ҳайдовчи худди фильмлардагидек «бир қирғоқдан иккинчисига машинада юриб ўтмоқчи бўлганлиги» ҳам тахмин қилинди.
Изоҳ (0)