Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штати Тхана шаҳри яқинида йўловчи автобуснинг микроавтобус билан тўқнашиб кетиши натижасида 11 киши ҳалок бўлди, 15 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган. Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар аёл ва бир бола борлиги айтилмоқда. Йўловчиларнинг барчаси Махараштра штати маъмурий маркази – Мумбайга кетаётган эди.
Ҳиндистон йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим ҳолатлари сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. 2011 йили мамлакат йўлларидаги авариялар натижасида 140 мингга яқин, 2012 йилда 150 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)