Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Испаниянинг «Барселона» ёки «Реал» жамоаларидан бирига ўтиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда, «Спорт-Экспресс» нашрига асосланиб, Uff.uz хабар бермоқда.
«Очиғини айтганда, айни пайтда «Реал» ёки «Барселона»да ўйнашга тайёр эмасман. Аммо кучли чемпионатларда ўзимни синаб кўриш истаги бор. Умид қиламанки, бунга улгураман», - деди ўзбекистонлик футболчи.
Шунингдек, Аҳмедов 2011 йили Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтиши мумкин бўлгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: «2011 йилда улар томонидан қизиқиш бўлган, бироқ улар мен билан алоқага чиққанида «Анжи» билан келишиб бўлган эдим. Агентим билан музокара олиб боришди, бироқ келиша олишмади. Энди эса улар мени кузатмай қўйишган».
Изоҳ (0)