Осиё Чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 29 май куни Бирлашган Араб Амирликлар U-18 терма жамоасига қарши ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди, деб хабар қилади «Arena.uz».
«Жар» стадионида ўтган беллашув кутилганидек қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун жуда кўплаб вазиятлар юзага келди. Ўйин 3:2 ҳисобида ўзбекистонлик ёшлар ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшлар термаси БААга қарши иккинчи назорат учрашувини 31 май куни ўтказади.
Назорат ўйини
Ўзбекистон U-18 — БАА U-18 — 3:2 (1:0)
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (42), Суҳроб Нуриллаев (76), Ислом Қобулов (90) — Зайид ал Амри (86), Абдулраҳмон Ашкарий (90+1).
Изоҳ (0)