Испаниянинг «Барселона» футбол клуби бош мураббийи Луис Энрике ҳозирча Европа Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўйламаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Мен «Ювентус»ни яхши биламан. Аммо бу ўйинга тайёргарликни душанбадан бошлаймиз. Бир ҳафта давомида футболчиларга керакли кўрсатмаларни беришга улгурамиз, деб ўйлайман», - дейди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, 31 майга ўтар кечаси «Барселона» Испания Кубоги финалида «Атлетик» жамоасига қарши майдонга тушади. «Ювентус»га қарши ЕЧЛ финали эса 6 июнь, шанба куни ўтказилади.
Изоҳ (0)