Туркия ҳукумати мамлакатнинг яна бир шаҳридаги кўчани Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев исми билан атади, дея хабар бермоқда «Nur.kz». Туркияда Қозоғистон президенти номи қўйилган кўчалар энди тўртта бўлди.
Туркиянинг Адана шаҳридаги марказий кўчалардан бирига яқинда Назарбоев исмини беришди. Кўчанинг тантанали очилиш маросимида шаҳар губернатори Мустафо Буюк Назарбоевни халқаро кўламдаги таниқли шахс деб атади ва уни Туркия асосчиси Мустафо Кемал билан таққослаб, уларнинг мамлакатларни ривожлантириш стратегияси ўхшаш эканлигини айтди.
Туркиянинг Невшеҳир, Киршеҳир ва Гебзе шаҳарларида ҳам Қозоғистон президенти шарафига номланган кўчалар бор.
Изоҳ (0)