Онлайн-ўйинларни ишлаб чиқишга ихтисослашган NetDragon Websoft компанияси асосчиси Лю Деян «Стар Трек» фантастик сериалидаги «Энтерпрайз» юлдуз кемаси кўринишидаги офисни қурдирди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Офис юлдуз кемасининг ҳақиқий ўлчамлари асосида қурилган – унинг узунлиги 260 метрни ташкил этади. Ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 43 ёшли магнат 600 миллион юань (97 миллион доллар) сарфлади.
Офисни қуриш учун компания сериал ҳуқуқларига эгалик қилувчи CBS телекомпаниясидан юлдуз кемасининг шаклидан фойдаланиш учун рухсат олишига ҳам тўғри келди.
«Энтерпрайз» офисида NetDragon Websoft’нинг барча ходимлари иш олиб боради. Компания кўп фойдаланувчили кўплаб онлайн-ўйинлар (Transformers Online, Heroes of Might and Magic Online ва бошқалар)нинг ишлаб чиқувчиси, шунингдек, мобил илова-дастурлар яратаувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)