Тошкентда Sony компаниясининг SmartWatch 3 «ақлли» соати сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Қурилманинг учинчи авлоди Google корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва Android Wear операцион тизимида ишлайди.
Соатнинг қизиқарли томони шундаки, у смартфонсиз ҳам ишлай оладиган аксессуардир, унда қатор фойдали ва автоном функциялар мавжуд.
SmartWatch 3 микрофон, акселерометр, компас, гироскоп ҳамда фойдалувчининг жисмоний фаоллигини кузатиб бориш учун GPS-модуль билан жиҳозланган.
Соат шунингдек, 1,6 дюйм ва 320×320 пикселли дисплей, тўрт ядроли процессор, 512 МБ тезкор ва 4 ГБ ички хотира, 420 мА/с сиғимидаги аккумуляторга эга.
Пойтахтнинг «Флешка» савдо мажмуасида резина тасмали Sony SmartWatch 3’ни 1,1 миллион сўмга харид қилиш мумкин. Таққослаш учун, SmartWatch 2 бу ерда 900 минг сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)