АҚШ маъмурияти Қрим аҳолисига Американинг бепул интернет-сервисларидан фойдаланишга рухсат берди. Kommersant.ru’нинг ёдга солишича, АҚШ томонидан жорий этилган санкциялар сабаб қримликлар бу сервислардан фойдалана олмай қолганди.
Қайд этишларича, «бепул ва кенг тарқалган интернет-сервислар»га кириш йўллари очилган. Бунда гап ижтимоий тармоқлар, электрон почта, фото ва видеоматериалларни чоп этиш, браузерлар ва блог хизматлари ҳақида бормоқда.
Айни вақтда АҚШ томонидан қора рўйхатга киритилган шахслар ва компанияларга бу каби хизматлар ва сервисларни экспорт қилиш тақиқланган.
Изоҳ (0)