Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров билан суратга тушди ва унда Россиянинг YotaPhone 2 смартфонини намойиш қилишни ҳам унутмади, деб ёзади «Mail.ru».
«YotaPhone’дан кўра яхшироқ мобил телефон йўқ! Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров ҳам мен каби ундан фойдаланишини билиб, бунга шу сафар янада амин бўлдим», — деб ёзди Қодиров ўз Instagram’ида.
У шунингдек технологиялар масаласида Никифоровнинг обрўси у учун ўзгармас эканлигини таъкидлади: «Николай Анатольевич бу нарсаларнинг фарқига боради. Агар у тавсия қилса, ҳар қандай шубҳалар тарқалиб кетади».
Изоҳ (0)