Археологлар Кениядаги Туркана кўли яқинидан энг қадимги тош қуролларни топишди. Топилган қуроллар тавсифига бағишланган мақола Nature журналида эълон қилинган, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Топилган тош қуролларнинг ёши тахминан 3,3 миллион йилга тенг. Бунгача Танзаниядан топилган ва ёши 2,7 миллион йилга тенг деб ҳисобланган олдувай қуроллари энг қадимий деб ҳисобланарди. Янги топилмадаги қуроллар олдувай давриникига нисбатан йирик ва қўпол қайта ишланган.
Авваллари тошни айнан олдувай даврида яшагани тахмин қилинадиган Homo habilis – «ишбилармон одам» қайта ишлашни бошлаган, деб тахмин қилинарди. Янги топилма эса Homo насаби пайдо бўлишидан анча илгари замонавий инсоннинг аждодлари тошга ишлов беришни билишганини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)