Ўзбекистонда Apple компаниясининг «ақлли» соати бюджет версияси — Apple Watch Sport сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». У ўзининг анча қиммат сафдошидан оддийроқ материаллардан ясалгани билан фарқ қилади. Техник ва дастурий таъминот жиҳатидан улар бир хилдир.
Хусусан, Sport модификацияси сайқалланган анодланган алюминийдан тайёрланган, Apple Watch’да эса зангламайдиган пўлат қўлланилган. Спорт версиясининг дисплейи мустаҳкам ва тобланган Ion-X шишаси билан қопланган бўлса, унинг акаси ёқут шиша билан ҳимояланган.
Шунингдек, Apple Watch жило берилган пўлат корпусга эга, Apple Watch Sport’да эса у шунчаки пластмассадан ясалган.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Apple Watch Sport (42 миллиметрли версияси) 3,8 миллион сўмдан сотилмоқда. Чарм тасмали Apple Watch’ни эса 5,6 миллион сўмга харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)