Тошкент шаҳар Бектемир тумани Ички ишлар бўлимига 20 ёшли икки йигит бозорда уларга зўравонлик қилингани ҳақида ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, тўрт нафар номаълум шахс уларни электрошокер билан қўрқитиб, 97 минг сўм пул ва мобил телефонларини олиб қўйган.
Тезкор қидирув чора тадбирлари профессионал тарзда ташкил этилиши натижасида ушбу жиноятни содир этганлик гумони билан 19, 20, 21 ва 29 ёшлардаги тўрт киши қўлга олинди. Жабрланувчилар қўлга олинганлар ўша зўравонлар эканлигини тасдиқлади. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)