Навоийлик эркак ўзига тегишли «Москвич-412» русумли автомашинасини ҳар доим уйи олдида очиқ қолдирарди. Бу ғараз ниятда бўлган кимсага қўл келди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
У қулай фурсат топиб, машинани олиб қочди. Лекин ўйлаган ниятига етолмай ярим йўлга етмасдан ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланди. Автомашина эса эгасига соз ҳолатда қайтарилди.
Ҳозирда машина ўғрисининг ишига тергов жараёнида ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)