Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида 25 май куни «Хайр, мактаб – салом, коллеж!» тадбирлари бўлиб ўтди ва сўнгги қўнғироқ чалинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, 2014-2015 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 483 минг нафар ўқувчи тамомламоқда.
Қайд этишларича, мактаб битирувчиларининг 91 фоизи ёки 441 минг нафари таълимни касб-ҳунар коллежларида, 42 минг нафари эса академик лицейларда давом эттиради.
Изоҳ (0)