Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 21 май куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги учта қонунни имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Хусусан, Ўзбекистон давлат раҳбари «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Бундан ташқари, Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунларни ҳам имзолади.
Ҳар учала ҳужжат 2014 йил 11 ноябрь куни БАА пойтахти Абу-Дабида имзоланган эди. Қонунлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 15 апрелида қабул қилинган ва 2015 йил 15 майида Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган эди.
Изоҳ (0)