Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев америкалик миллиардер, Лас-Вегасдаги казино тармоқлари эгаси Стивен Уинн билан учрашди. Newskaz.ru’нинг хабар беришича, у билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Суҳбат давомида Қозоғистонда сайёҳлик соҳаси ва меҳмонхона бизнесини ривожланириш масалалари муҳокама қилинган.
«Бундан ташқари, инвестициявий фаолият доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди», - дейилади Қозоғистон президенти матбуот хизмати томонидан тарқатилган ахборотда.
Изоҳ (0)