«Реал» ҳимоячиси Пепе футбол бўйича Испания чемпионатининг 37-туридаги «Эспаньол» устидан қозонилган ғалабадан сўнг, каталонияликлар дарвозасига хет-трик киритганидан қувонаётган жамоадоши Криштиану Роналдуга танбеҳ берди, деб хабар қилади «Sports.ru».
Пепе финал ҳуштаги чалинганидан сўнг Роналдуга яқинлашди ва параллел ўтган беллашувда «Барселона» «Атлетико»ни мағлуб этиб, чемпионлик унвонини қўлга киритганини айтди. Бундан ташқари, форвард «Эспаньол» билан учрашувдаги муваффақиятли ўйинидан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетмаслиги кераклигини қўшимча қилди.
Пепе билан суҳбатлашгунча Роналду жуда бахтиёр кўринаётган ва ҳатто хет-трик қайд қилган тўпини ҳам ўзи билан бирга олиб кетаётганди.
Изоҳ (0)