Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган «Атлетико» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб ёзади «Uff.uz».
Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ягона гол 65-дақиқада Лионель Месси томонидан киритилди. Мазкур гол «Барселона»га чемпионликни тақдим этди.
Шундай қилиб, Луис Энрике шогирдлари мусобақа якунланишига бир тур қолганда «Реал»ни 4 очкога ортда қолдириб, муддатидан илгари расман чемпионликни қўлга киритди.
«Барселона» ўз тарихида 23-бор мамлакат чемпионатида ғалаба қозонди.
«Атлетико» – «Барселона» 0:1 (0:0, 0:1)Гол: 0:1 – 65 Месси.«Атлетико» – Облак, Хуанфран, Хименес, Годин, Сикейра, Суарес (Гарсия, 68), Габи, Туран (Манджукич, 72), Коке, Гризманн, Торрес (Саул, 80).«Барселона» – Браво, Дани Алвес, Пике, Алба (Мате, 80), Педро, Бускетс, Инеста (Хави, 82), Маскерано, Ракитич (Рафиня, 87), Неймар, Месси.Огоҳлантиришлар: Педро (29), Годин (32), Коке (53), Габи (75), Хименес (89), Неймар (90), Месси (90), Сикейра (90).
Изоҳ (0)