Чехияда хоккей бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Финал учрашувида азалий рақиблар – Россия ва Канада терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўйин кутилмаган ҳисоб билан якун топди. Канадалик хоккейчилар амалдаги жаҳон чемпиони Россия терма жамоасини йирик 6:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Канадаликлар кетма-кет олти маротаба Бобровский қўриқлаган дарвозани ишғол қилганидан кейингина Олег Знарок шогирдлари уйғонишди. Лекин Малкиннинг ягона голи амалда ҳеч нарсани ўзгартирмади.
Шу тариқа, Канада терма жамоаси ўз тарихида 25-маротаба жаҳон чемпионига айланди. Россия терма жамоаси ҳисобида 27 та чемпионлик (22 таси собиқ ССРИ терма жамоасида, 5 таси Россияда) бор. Яна бир маълумот, Канада ушбу жаҳон чемпионатидаги барча 10 та ўйинда ғалаба қозонди. Шайбалар нисбати – 66:15.
Изоҳ (0)