• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сут маҳсулотлари – бу куч демакдир!

    Диетолог-шифокор учун сут маҳсулотлари нима?

    – Бу куч! Ҳа, ҳеч қандай муболағасиз шундай. Негаки, инсон туғилганидан кексайгунига қадар сут маҳсулотларини истеъмол қилади. Катта ёшдаги кишиларнинг таомномасида сут ва сут маҳсулотларининг бўлиши соғлиқ билан боғлиқ кўплаб муаммоларнинг олдини олади. Ахир, уларнинг таркибида кўплаб ҳаёт учун муҳим бўлган макро ва микро элементлар — 20 та витамин, кальций, темир, селен, фосфор ва йод моддалари мавжуд. Шу ўринда кальций ҳақида алоҳида сўз юритиш жоиз. У суяк ва тишлар учун қурилиш материали бўлиб хизмат қилади, мушаклар ҳаракати, асаб фаолияти, қоннинг ивиши, терининг эластиклиги, соч ва тирноқларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда фаол иштирок этади. Кальций етишмаслиги натижасида ёш ўтган сайин суякларда кальций миқдори камайиб, уларнинг мўртлашиш ҳолати – остеопороз вужудга келади. Остеопорозда суяк синиш эҳтимоли кўпаяди, сингандан кейин эса битиши қийинлашиб, даволаниш даври оғриқлар билан кечади. Кальций етишмаслигида томир тортишиши, оёқ ва қўлларда увишиш, юрак уришининг бузилиши, кариес ва иммунитетнинг тушиб кетиши кузатилади.

    Катта ёшдаги одамнинг бу макроэлементга кундалик талаби 700 миллиграммни ташкил этади. Бир стакан сут кальцийга бўлган эҳтиёжимизни 30 фоизга қондиради. Бир кунда атиги икки стакан сут билан 150 грамм творогни истеъмол қилиш эса кальцийга бўлган кундалик талабимизни қондиради. Шуни ҳам эсда тутиш лозимки, кальцийни ўзлаштиришда сут таркибидаги D витаминининг ўрни беқиёс.

    Антоний Мальков – умумий амалиёт шифокори, жарроҳ, диетолог

    Антоний Мальков – умумий амалиёт шифокори, жарроҳ, диетолог

    Сутнинг ёғлилик даражасини танлашда бирор тавсиялар мавжудми?

    Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида оқсил, ёғ ва углеводлар етарли бўлиши талаб этилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир кунда ҳар килограмм тана вазнига 1 граммдан ортиқ бўлмаган ёғ истеъмол қилиш лозимлигини тавсия этади. Агар қадоқда 6% деб ёзилган бўлса, демак бу 100 грамм маҳсулотда 6 грамм ёғ борлигини англатади, 2 % бўлса – 2 грамм. Дарвоқе, нима учун нонуштага тортиладиган таомларда сут маҳсулотлари кўп бўлади, деган савол сизни ҳеч ўйлантирганми? Сабаби, ёғ ошқозонда сафро ажралиб чиқишини тезлаштириб, ҳазм қилиш жараёнини «уйғотади». Агар асосий ёғ манбаи сут маҳсулотлари бўладиган бўлса, ёғлилиги 2% ёки 3,2% бўлган сутни танлашингиз мақсадга мувофиқдир.

    Озиш учун парҳез тутаётган одамлар ёки минераллар ва витаминлари учун сутга ихтиёр қилганлар, яхшиси, 1 фоизли сут истеъмол қилганлари маъқул. Сутнинг бундай турини, одатда спортчилар хуш кўришади, негаки сут зардобидаги оқсил ва казеин осон ҳазм бўлади, жисмоний машқлардан кейин мушакларнинг тикланишига ёрдам беради, шунингдек ортиқча килограммларнинг пайдо бўлиш хавфи туғилмайди. Бу сутда холестерин миқдори камлиги билан ҳам диққатга сазовор бўлиб, юрак-томир касалликларида тавсия этилади. Фақат шуни инобатга олиш жоизки, бу турдаги сутда А ва D витаминлари деярли бўлмайди. Агар бундай сутни мунтазам равишда истеъмол қилишни режалаштирган бўлсангиз, албатта мутахассис билан маслаҳатлашиб олишингиз талаб этилади.

    Ўта ёғли сутни, масалан 6 фоизлисини соф ҳолатида, аммо камроқ миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Шифокорларнинг фикрича, айнан ёғли сут қон босими кўтарилиб кетишидан хавотирда бўлган қаҳвахўрлар учун айни муддаодир. Сут таркибидаги ёғ зарралари кофеин сингишини секинлаштиради, демакки қон босими кескин кўтарилишининг олдини олади. Бундан ташқари қаҳва кальцийни «ювиб» кетади, сут таркибидаги кальций эса организмдаги кальций миқдорини тиклайди.

    Қайси сут афзал: қадоқланганими ёки бозордан харид қилингани?

    Яхшиси, қадоқланган сутни олганингиз маъқул. Биринчидан, йирик ишлаб чиқарувчилар хомашё ва тайёр маҳсулотнинг сифати таркибини назорат қиладилар. Иккинчидан, сутга махсус термик ишлов берилади: пастеризация ёки стерилизация (ультраюқори ҳароратда ишлов бериш, деб ҳам аталади) қилинади. Ультраюқори ҳароратда ишлов беришда, масалан, сут атиги 5 сония давомида 141°C гача қиздирилади, шундан сўнг у зудлик билан 4°C гача совутилади. Бунда деярли барча зарарли микроорганизмлар нобуд бўлади, фойдали элементлар эса сақланиб қолади. Учинчидан, сиз сутнинг ёғлилиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўласиз.

    Бозордан харид қилинган сутни қайнатиш талаб этилади. Агар ундай қилинмаса, турли ичак касалликлари, ҳатто бруцеллёз юқтириб олиш мумкин. Бу қўрқинчли касаллик бўлиб, бутун инсон организмига зарар етказади. Тадқиқотларга қараганда, бруцеллёз билан оғриган беморларнинг 70 фоизи хом сут ичишган ёки хом сутдан тайёрланган пишлоқ истеъмол қилишган экан.

    Узоқ муддат давомида юқори ҳарорат таъсирида қайнатилган сутдаги витаминлар ва оқсилларнинг бир қисми нобуд бўлади. Сутнинг бошқа фойдали хусусиятлари ҳам йўқолади.

    Ҳаммага ҳам сут истеъмол қилиши мумкинми?

    Афсуски, айрим одамлар лактозани кўтара олмайди. Ингичка ичак етарли миқдорда лактоза ферменти ишлаб чиқармагани боис бундай кишилар организми лактозани парчалаш хусусиятига эга эмас. Бунинг белгилари – қорин оғриғи, спазмаси, дам бўлишидир. Бундай инсонлар сут ўрнига қатиқ, сузма, пишлоқ каби маҳсулотлар истеъмол қилганлари маъқул. Уларга шунингдек оқсилга бой маҳсулотлар (мол, қўй, парранда, балиқ гўштлари, тухум)ни таомномаларига киритиш тавсия этилади. Организмда кальций етишмаслиги белгилари сезилганда таркибида кальций ва D витамини бўлган препаратлардан фойдаланилади.

    Сут маҳсулотлари, шунингдек, аллергия чақириши мумкин. Унинг белгилари лактозани кўтара олмаслик белгиларига ўхшаш бўлиб, яна терининг қичишиши, нафас олишнинг қийинлашиши, оёқ-қўлнинг шишиши билан ҳам ифодаланиши мумкин. Бу ҳолат ҳаёт учун хавф солиши мумкинлигини инобатга олиб, юқорида санаб ўтилган белгиларнинг бирортаси кузатилиши заҳоти, албатта, шифокорга мурожаат қилинг.

    Сут ҳақида етарли маълумотга эгамисиз?

    Тасдиқланг ва Nestle® Sutim’дан совғаларга эга бўлинг! Танлов ҳақида батафсил potrebiteli.uz сайтида! Тезкор савол-жавоб 22 май куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

    14.05.2015, 11:21   Изоҳ (0)   20688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2015 йил 1-чорагида 860 минг тонна кўмир қазиб олди

    14.05.2015, 09:29

    Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Британия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    14.05.2015, 09:00

    Ўзбекистонда топинамбур туганакларидан инулин ва фруктоолигосахарид олиш усули ихтиро қилинди

    14.05.2015, 08:46

    Ўзбекистонда 2015 йилда 98 номдаги янги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

    14.05.2015, 08:34

    Ўзбекистон 2015 йилнинг дастлабки уч ойида 49,6 млн долларлик грантларни жалб қилди

    13.05.2015, 23:18

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йорк ва Калининградга ҳафтасига икки марта учади

    13.05.2015, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.