13 май куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Жорж Эдгар билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Учрашув чоғида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка оид долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.
Томонлар савдо ва саноат масалалари бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишига биргаликда фаол тайёргарлик кўриш юзасидан келишувга эришди.
Изоҳ (0)