Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи чорагида 860 минг тонна кўмир қазиб олинди, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга кўп демакдир. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Ўзбеккўмир» АЖ 804,5 минг тонна (+1,6%), «Шарғункўмир» АЖ — 25,2 минг тонна (26%) ва «Апартак» МЧЖ — 30,3 минг тонна (13,5%) кўмир қазиб чиқарди.
Ҳисобот даврида 819,7 минг тонна кўмир истеъмолчиларга етказиб берилди. Хусусан, «Ўзбеккўмир» истеъмолчиларга 776,7 минг тонна (-25,3%), «Шарғункўмир» 106,736 минг тонна (+164,2%) ва «Апартак» МЧЖ 313,154 минг тонна (-13,5%) кўмир етказиб берди.
Товар маҳсулоти ҳажми амалдаги нархларда 69,9 миллиард сўмга, ўсиш суръати 25 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)