КХДРнинг Япония билан алмашувлар уюшмаси вакили Токиодан Шимолий Корея фуқароларининг ноқонуний ҳибсга олиниши тўхтатилишини талаб қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳафтада япон полицияси томонидан КХДРдан ноқонуний импортда айбланиб уч кишининг қўлга олиниши Японияда яшовчи Корея фуқаолари лигаси (Чхонрён) биноларида тинтув ўтказилиши Пхеньянда норозиликка сабаб бўлган. Шунингдек, уюшма бу Токио КХДРнинг норасмий ваколатхонаси вазифасини бажарувчи Чхонрёнга нисбатан репрессияни кучайтиришни исташидан далолат беради, деб ҳисоблаши қайд этилган.
Маълумот учун, Япония КХДРнинг ядро-ракета дастури туфайли унга нисбатан санкциялар жорий қилган. Токио ва Пхеньян ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд эмас, иккала давлат ўртасидаги савдо ҳам тақиқланган. Япон портлари Шимолий Корея кемаларини қабул қилмайди.
Изоҳ (0)