Таиланд жанубидаги Сонггкхла провинциясида полициячилар қулфурушлар томонидан фойдаланилган лагерлардан бирида уч кишининг жасадини ковлаб олди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Аниқланган лагерь бўш бўлиб чиқди. У чакалакзорлар орасига яширилган бўлиб, Малайзия билан чегарадан бир неча юз метр нарида жойлашган. Полиция маълумотларига кўра, бу ерда 10 кун аввал одам савдогарлари 200 нафар ноқонуний муҳожирларни сақлаб туриб, уларни Малайзияга сотишга тайёрланган.
Қулфурушлар қўлига тушган қочоқларни оммавий кўмиш ҳолати биринчи марта Таиланд жанубида 1 майда аниқланган эди. Айни пайтда оммавий мозор жойларида топилган жасадларнинг умумий сони 35 тага етди.
Изоҳ (0)