2015 йил 14 май куни Тошкент вақти билан 18:25да йирик 1999 FN5 астероиди Ер шарига жуда яқинлашди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Диаметри тахминан бир километр, оғирлиги бир неча юз минг тонна бўлган астероид ва Ер орасидаги масофа 10 миллион километргача қисқарди – бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 26 марта кўп.
Орбитасининг кўрсаткичлари бўйича ушбу фазовий жисмни Ер атрофида ҳаракатланувчи, аполлонлар деб аталувчи астероидлар гуруҳига киритиш мумкин. Ҳозирги вақтда ушбу гуруҳга мансуб олти мингга яқин объект маълум.
NASA мутахассисларининг қайд этишларича, ушбу астероид Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди, агентликнинг ўзи бу фазовий жисмни Ер атрофида ҳаракатланувчи хавфли фазовий жисмлар рўйхатига киритмаган.
Изоҳ (0)