Россия 201-ҳарбий базаси бўлинмаси ҳарбий хизматчисининг жасади 14 май, пайшанба куни Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳридан топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Тожикистон Ички ишлар вазирлигидан хабар беришларича, шартнома асосида хизмат қилган 21 ёшли Михаил Борисов, дастлабки тахминлар бўйича, «шахсий сабабларга кўра ўз жонига қасд қилиб, ҳалок бўлган».
Россия 201-ҳарбий базаси қўмондонлиги ҳарбий хизматчининг вафот этганини тасдиқлади ва Россия ҳарбийлари Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда «ушбу фожеали ҳодиса тафсилотлари» юзасидан суриштирув ўтказаётганини маълум қилди.
Россиянинг 201-ҳарбий базаси гарнизонлари Душанбе, Қўрғонтепа ва Кўлоб шаҳарларида жойлашган.
Изоҳ (0)