Гонконгда иккита сайёҳлик автобуси ва самосвал иштирокидаги автоҳалокатда камида 53 киши турли тан жароҳати олди, деб хабар беради ТАСС.
Автобусларда Корея Республикаси ва Хитой шарқидаги Анхой вилояти сайёҳлари бўлган.
Ҳодиса 11 май куни орол жанубидаги соҳиллардан бирига яқин ҳудудда содир бўлди. Тор йўлда сайёҳлик автобуслари рўпарама-рўпара тўқнашиб кетди, улардан бирининг орқасидан самосвал келиб урди.
Шикастланганларнинг баъзиларига воқеа жойида тиббий ёрдам берилди, қолганлар эса шифохонага олиб кетилди. Кўпчилик фақат енгил тан жароҳати билан қутулиб қолди.
Полиция авария сабабларини тергов қилишни бошлади. Ҳалокат бошқарувни йўқотган ҳайдовчилардан бирининг айби билан содир бўлганлиги тахмин қилиняпти.
Изоҳ (0)