Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида ўз юмушлари билан кетаётган фуқаро Л. Дилоромга кутилмаганда номаълум шахс таҳдид қилиб, унинг сумкаси ва уяли телефонини тортиб олмоқчи бўлди, дея хабар бермоқда «Постда» газетаси.
Бироқ қиз жиддий қаршилик кўрсатиб бақиргач, йўлтўсар ниятига ета олмай воқеа жойидан яширинди.
Жабрланувчининг мурожаати бўйича тезкор чоралар кўрган ички ишлар идоралари ходимлари кўп ўтмай йўлтўсарни — шу туманда яшовчи Амангелдини қўлга олди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)