Тошкентда товуқ гўшти ортилган юк машинасининг орқа эшиги очилиб қолиб, товуқлар йўл бўйи сочилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Постга илова қилинган суратларда юк машинасидан тушиб қолган товуқ гўштлари кўча ўртасида 20—30 метрча масофада сочилиб ётганини, ҳайдовчи машинани бир четга тўхтатиб, товуқларни териб юрганини кўриш мумкин.
«Товуқхонадан қочиш. Tashkent edition», — дея ҳазиломуз изоҳ қолдирди пост муаллифи. Унинг ёзишича, ҳодиса пойтахтнинг «Ҳамза» ва «Миллий боғ» метро бекатлари оралиғида содир бўлган.
Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги ҳодисага енгил ёндашиб, ҳазиломуз фикрлар қолдирган бўлса, баъзилар эса санитария жиҳатидан энди яроқсиз ҳолга келган товуқлар қаерга етказиб берилишига қизиқди.
Изоҳ (0)