Рихардс Залюпе, Раймондс Петраускис ва Оскарс Петраускисдан иборат Xylem Trio жазз гуруҳи 6 май куни Ўзбекистонда концерт беради. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Концерт Ўзбекистондаги Халқаро жазз фестивали доирасида Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Давлат консерваторияси билан ҳамкорликда ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқда.
Латвиялик жазз усталарининг концерти Ўзбекистондаги Халқаро жазз фестивалининг ёпилишига бағишланади, айни вақтда, ушбу концерт Европа куни тантаналари билан боғлиқ Ўзбекистондаги тадбирларни очиб беради.
Xylem Trio («Ксилем ТРИО») гуруҳи 2006 йили уч нафар ёш машшоқ томонидан ташкил этилган бўлиб, нафақат Латвия бўйлаб, балки халқаро миқёсда ҳам концертлар бериш борасида фаолдир. Гуруҳнинг 2009- ва 2010 йилга альбомлари Латвияда «Фильм ва театр учун энг яхши инструментал альбом» деб топилган.
Изоҳ (0)