Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен кўзи боғлаб қўйилган ҳолда уч америкалик бизнесменни мағлуб этди. Бу ҳақда DN.no хабар бермоқда.
Норвегиялик шахматчи Нью-Йоркдаги молиячилар конференцияси доирасида ўйинлар сеансини ўтказди. Сеансда қатнашган ҳар учала бизнесменга ўйин учун тўққиз дақиқадан вақт берилганди. Вақт қатъий чегараланганига қарамай, Карлсен барча партияларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
«Вақт қисқалиги сабаб баҳслар қийин ва айни вақтда қизиқарли бўлди», - дея тан олди норвегиялик шахматчининг ўзи.
Карлсен 2013 йилдан бери шахмат бўйича жаҳон чемпиони мақомини ўзида сақлаб турибди. 24 ёшли норвегиялик Эло рейтингининг тарихдаги энг юқори кўрсаткичи (2882 балл) соҳиби ҳисобланади, тўрт марта «шахмат Оскари» лауреатига айланган. 2013 йили Time журнали Карлсенни жаҳоннинг энг нуфузли одамлари рўйхатига киритган.
Изоҳ (0)