Буюк британиялик 102 ёшли Жорж Кирби ва 91 ёшли Дорин Лаки дунёдаги энг кекса келин-куёвга айланиши мумкин, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Истборнликларнинг тўйи 13 июнь — Кирби 103 ёшга тўладиган кунга белгиланган. Эр-хотиннинг умумий ёши 194 йил-у 281 кунни ташкил этади. Шу тариқа улар 2013 йилда умумий ёши 188 га тенг бўлган жуфтлик томонидан ўрнатилган рекордни янгилайди.
Кирби ва Лаки 27 йилдан буён бирга яшайди, уларнинг етти фарзанди, 15 невараси ва етти эвараси бор.
Изоҳ (0)