Американинг Флорида штатидаги Эйвон Парк шаҳрида яшовчи аёл гаровга тушиб қолганидан сўнг, пицца етказиб бериш хизмати дастури ёрдамида полиция чақирди, деб хабар қилади ABC News.
Телеканал хабарига кўра, 25 ёшли Шэрил Тредуэйни ўз ҳамхонаси, уч боласининг отаси 26 ёшли Этан Никeрсон гаровга олган. Жанжалдан кейин Этан аёлнинг телефонини олиб қўйган ва пичоқ билан таҳдид қилган. Полиция аёл болалари билан бир кун давомида асирда бўлганини хабар берган.
Бир неча соат асирликдан сўнг Тредуэй болалар оч қолганини рўкач қилиб, Рикeрсонни пиццага буюртма беришга кўндиради. Аёл «911, асира, ёрдам!» деб буюртмага изоҳ қолдирган. Пицца етказиб бериш хизмати ходими аёлнинг хабарини пайқаб қолди ва полиция чақирди. «Мен бу ерда 28 йилдан бери ишлайман ва бунақа ишни ҳеч қачон кўрмаганман», — деди муассаса менежери Кэнди Ҳэмилтон.
Тартиб сақлаш ходимлари воқеа жойига етиб келди. Тредуэй бир боласи билан уйдан қочиб чиқишга улгурди. Икки фарзанди эса отаси билан қолиб кетди. Олиб борилган музокаралардан сўнг Никeрсон полицияга таслим бўлишга рози бўлди. Эркакка ўғирлик, қуролли ҳужум ва адолат ишига қаршилик қилиш айблари қўйилди.
Изоҳ (0)