Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари 6 май, чоршанба куни Яман шимолидаги Саада вилоятига 150 дан ортиқ зарбалар берди, деб хабар қилади ТАСС.
Ямандаги қабилалардан бирининг вакили Ҳасан Абу Ҳадра сўзларига кўра, бомбардимонларга қарамай, қуролланган кўнгиллилар отряди Жизан ва Нажран чегара туманларида ўз позицияларини ушлаб турибди. Абу Ҳадра яқин соатлар ичида телевидение орқали «Яманнинг шаҳар ва қишлоқларига ўт очган» саудиялик ҳарбий асирларни намойиш қилишга ваъда берди.
Ар-Риёддаги ҳарбий манба 6 май куни чегарадаги отишмаларда саудиялик 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ва 11 киши яраланганини хабар қилди. SABA ахборот агентлиги ўз навбатида ҳужумлар давомида Саада шаҳрида 34 киши ҳалок бўлгани ва 8 киши яраланганини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, қурбон бўлган ва яраланганлар орасида аёллар ва болалар бор.
Санадан жанубдаги Дамар маъмуриятидан 11 кишининг қурбон бўлгани ҳақида маълумот келган. Ҳаво рейдлари Мариб вилоятидаги хусийлар эгаллаб олган нефть объектларига ҳам уюштирилди.
Изоҳ (0)