Чили президенти Мишель Бачелет 6 май, чоршанба куни кечқурун мамлакатнинг бутун ҳукуматидан истеъфога чиқишни сўраганини эълон қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Чили вазирлари кўпчилик Лотин Америкаси мамлакатларида бўлгани каби, фақат президент олдида масъулдир, у вазирларни ўз қарори билан тайинлайди ва истеъфога чиқаради.
«Мен барча вазирларимдан истеъфога чиқишни сўрадим, менга ким қолиши, ким кетишини ҳал қилиш учун 72 соат зарур», — деди Бачелет маҳаллий телеканал эфирида.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, у келажакда вазирлик лавозимларини кимлар эгаллашини аниқлаштириб олиш учун мамлакатни бошқариш самарадорлигига баҳо беради.
Изоҳ (0)