Тожикистон давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Душанбедаги Халқаро мактабнинг 10-синф ўқувчисини қўлга олди, дея хабар бермоқда Asia-Plus.
Ўқувчи Хушдил Қурбонов ўзини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Сомони Эмомали деб кўрсатиб, одамлардан йирик миқдорда пул олган ва амалдорларга ноқонуний буйруқлар берган.
Агентлик маълумотларига кўра, Хушдил Қурбонов ўз қариндоши Жўрахон Холов билан фуқаро Маҳмадризо Ражабов ишончига кирган ва унга 0,30 гектар ер ажратишни ваъда қилиб, эвазига 50 минг доллар талаб қилган.
Пулни қўлга киритгач, жавобгар шахс Сабзали Мажидовга мурожаат қилганини айтган. Ўзи эса бу пайтда Мажидовга қўнғироқ қилиб, ўзини президентнинг ўғли Сомони Эмомали деб таништирган ва Маҳмадризо Ражабовга ер ажратишни буюрган. Бироқ Мажидов Хушдил Қурбоновга ишонмаган ва ҳеч кимга ер ажратмаган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)