БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг 8 май куни Украинага қиладиган ташрифи унинг Шақий Европа бўйлаб турнесининг бир қисмидир, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Украина ташқи ишлар вазирлиги спикери Евгений Перебийнис сўзларига кўра, ташриф чоғида Минск келишувлари, тинчликпарварлар ва гуманитар ёрдам масалалари муҳокама қилинади.
Пан Ги Мун шу ҳафта давомида Шарқий Европа турнеси доирасида Польша, Украина ва Россияга сафар уюштиради. У ҳар учала мамлакатдаги Иккинчи Жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этади.
Киевда бош котиб Украина президенти Пётр Порошенко ва бошқа юқори лавозимли мансабдорлар билан учрашади.
Изоҳ (0)