Хонанда Шароф Муқимов армияга борганида содир бўлган воқеани ёдга олди, деб хабар беради «7х7» газетаси.
«Мен ҳам барча сингари йигитлик бурчимни ўтагани ҳарбий хизматга борганман, – деди хонанда. – Хизматга боргач, 2-3 кун росмана қийналдим. Эрта туриш, ўз вақтида машғулотларга бориш мен учун азоб эди.
Бир куни командирга санъаткор эканимни эслатиб қўймоқчи бўлдим. Афсуски, бу ишим анчагина қимматга тушди. Ўша куни кечгача ошпазларга ёрдамлашишимга тўғри келди.
Хизмат муддатим тугагач, ҳамиша қовоқ уйиб юрадиган командирим олдимга келиб, ‘Қонун-қоида барчага баробар, шу қатори санъаткорларга ҳам, деб қўлимни сиқиб қўйган эди. Очиғи, бу воқеадан ўзимга тегишли хулоса чиқардим. Юлдузлик касаллигига қарши эмландим, десак ҳам бўлаверади».
Изоҳ (0)