Вуди Алленнинг янги «Иррационал одам» фильми расмий трейлери интернетда пайдо бўлди. «Корреспондент.net»нинг хабар беришича, фильмда бош ролларни актриса Эмма Стоун ва актёр Хоакин Феникс ижро этган.
Фильм сценарийсини Аллени ўзи мустақил равишда ёзган. Сюжетга кўра, экзистенсионал инқироз (ҳаётлик маъноси ҳақидаги масалада чуқур руҳий ноқулай аҳволга тушиш, ваҳима ҳолати)ни бошдан ўтказаётган профессор ҳаётини янги йўналишга буриб, ўз талабаси билан ишқий алоқага киришади.
https://youtu.be/ZvOnxL2pKbI
Эмма Стоун таниқли кинорежиссёрнинг фильмларида илк бор суратга тушаётгани йўқ. Бунгача у Вуди Алленнинг «Ой нурининг жодуси» картинасида иштирок этганди.
«Иррационал одам» фильми премьераси 13-24 май кунларига режалаштирилган Канн кинофестивалининг танловдан ташқари дастурида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)